Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 17 май куни айрим ижтимоий тармоқларда “Замонавий бодикамера” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқатилди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 13 май куни куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон 5-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори А.Вахидов Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи 1993 й.т. Е.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасини тўхтатган.

Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасиз хизмат олиб бораётганлигига эътироз билдириб, айнан ушбу ҳудудда хизмат олиб боришини тасдиқловчи дислокация кўчирмасини тақдим этишини сўраган.

ЙПХ ходими А.Вахидов ҳайдовчига дислокация кўчирмасини тақдим эта олмаган.

Ушбу ҳолатни ҳайдовчи ва ЙПХ ходими А.Вахидов шахсий уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олишган.

Ҳайдовчи томонидан олинган видео лавҳа ижтимоий тармоққа тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати