Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 5 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Кечаси соат 03:00да ЙПХ ходимлари маст ҳолатда юрибди, ўзларида тиббий ниқоб ва бош кийими йўқ” сарлавҳали видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа юзасидан олиб борилган суриштирув ишларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори А.Ажиниязов жорий йилнинг 31 март куни белгиланган тақсимот асосида Нукус шаҳри Аэропорти ва шимолий автовокзал йўналишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 31 март куни соат 22:00 дан 01 апрель куни соат 03:00 га қадар хизматга жалб этилган. Унга бириктирилган “Ласетти” русумли, давлат рақами 95 552 VSF хизмат автомашинасида хизматни якунлагандан сўнг қайтаётганда, карантин вақтида кўчада юрган фуқарога хизмат автомашинасида ўрнатилган махсус мослама овоз кучайтирувчи микрофон орқали уйига киришини ва карантин тартибига риоя қилишини сўраган. Шу вақтда, ушбу фуқаро А.Ажиниязовнинг таниши бўлиб чиқиб, у билан сўрашиш учун автомашинасидан бош кийимсиз ва тиббий ниқобсиз тушган.

А.Ажиниязов таниши фуқаро А.Абдуллаев билан сўрашиб, бир дақиқа гаплашиб туриб, унга уйига қайтиб дам олишини ва карантин вақтида мақсадсиз кўчада юриш мумкин эмаслигини тушунтириб, ўзининг хизмат автомашинасига миниб уйига қайтган.

Ушуб ҳолат воқеага алоқаси бўлмаган шахслар томонидан уяли телефон аппарати орқали видео тасвирга олиниб,  “Кечаси соат 03:00да ЙПХ ходимлари маст ҳолатда юрибди, ўзларида тиббий ниқоб ва бош кийими йўқ” сарлавҳаси остида  ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Текширув ишлари давомида, ЙПХ инспектори А.Ажиниязов шу куни хизматда бўлганлиги ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати