Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат
2020 йил 15 апрель куни интернет ижтимоий тармоғининг “MILITSIYA UZB” саҳифасида “Карантинда хамма асабда. Лекин қонуний талаб бажарилмаса, асаб портлаш ҳодисасининг энг кичиги шунақа бўлиши мумкин. Камера ёқилишидан олдин нимадур бўлгани аниқ" сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилди. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 28 март кунидаги баёнига асосан, жорий йилнинг 30 март кунидан автотранспорт воситаларида вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида бемақсад ва махсус рухсатномасиз харакатланиш таъқиқланганлиги, Қарши шаҳрида СOVID-19 касаллигини тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 14 апрель куни эрталабки хизмат тақсимотига асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 1-ЙПХ отряди 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Б.Омонтурдиев Қарши шаҳар Жайҳун ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада хизматга жалб қилинган. Шу куни соат тахминан 14:00ларда “LABO” русумли 70 171 ВАА давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси бир неча бор уни олдидан ўтиб қайтиб “командир нотўғри тушунмайсиз, Сизларни ташкилотларингиздан каттароқ ташкилотдан рухсат олиб қўйганмиз”-деб айтганида, уни тўхтатиб “тўғри Сизда махсус рухсатнома бор, лекин бу рухсатнома мақсадсиз кўчада юриш учун берилмаган”,-деб огоҳлантириб қўйиб юборган. Б.Омонтурдиев Миллий гвардия ходими Ж.Ҳақбурдиев билан соат тахминан 17:00ларда Жайҳун кўчасидан келаётган автомашиналарни Насаф кўчаси орқали И.Каримов кўчасига яъни шаҳар марказий кўчаларига ҳаракатланишини чеклаб турган вақтларида “LABO” русумли 70 171 ВАА давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси келиб “қоч кўрмаяпсанми, рухсатномам бор”,-деб самимиятсизлик қилиб ЙПХ ходими ва Миллий гвардия ходимлари билан гап талашган. Шунда Б.Омонтурдиев ва Миллий гвардия ходими Ж.Ҳақбурдиев ҳайдовчини автомашинадан тушириб орқада ундан бошқа автомашиналарда ҳам махсус рухсатнома борлигини, лекин улар тўғри тушуниб шаҳар атрофи бўйлаб ҳаракатланаётганлигини кўрсатмоқчи бўлиб уни машинадан тушишини талаб қилган. Ҳайдовчини ёнида бўлган фуқаро ушбу ҳолатни тўлиқ видеотасирга олган бўлсада, айнан ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳайдовчини ёқасидан тортиб туширмоқчи бўлган қисмини олиб ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.