Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Юлдузликка илк қадам" сарлавҳаси билан, 4Р-12 "Бектемир-Чорбоғ" автомобиль йўлида ҳайдовчи "Дамас" русумли транспорт воситасини турли хавфли манёврлар билан орқага бошқариб, бу хатти-ҳаракати билан бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берганлиги, авария ҳолатини юзага келтириши мумкинлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган И.Т.га нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилди ва текширув давомида ушбу автомобиль бўйича ўз муддатида бартараф қилинмаган жарималар мавжудлиги аниқланиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермасликларини, йўл қоидалари ўйин эмаслигини тушунишларини сўраймиз.