Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилди ва қоидани бузган фуқарога чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Ласетти" русумли, 30 O141VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси кўк ва қизил рангли ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқчалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, рухсат этилмаган бўлса-да, "Ласетти" русумли, 30 O141VA давлат рақам белгили автомобилнинг олд қисмига кўк ва қизил рангли ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқчалар ўрнатганлиги учун ҳайдовчи О.Ж.га нисбатан баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.