Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 50X773PA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, транспорт воситасига рухсат этилмаган ялт-ялт ёнувчи маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 50X773PA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1975 йилда туғилган Э.С.га нисбатан транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги ҳамда амал қилиш муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарганлиги бўйича баённома тузилиб, транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.