Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Tracker" русумли, 01780VSC давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Мирзо Улуғбек тумани, Т.Малик ва Ғазалкент кўчалари чорраҳасида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ушбу автомобиль ҳайдовчисига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.