Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, "Trailblazer" русумли автомобиль ҳайдовчисига баённома тузилди ва транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди

Ижтимоий тармоқда, "Trailblazer" русумли, 70005DAV давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси:

- йўл ҳаракати қоидаларининг 2-иловасида кўрсатилган 1.1 (йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, босиб ўтиш тақиқланади) йўл ётиқ чизиғини босган ҳолда,

- светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида;

- ортга қайрилиб олиш қоидаларини четлаб ўтган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилганда, "Trailblazer" русумли, 70005DAV давлат рақам белгили автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги маълум бўлди ва ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Э.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126- , 128-, 1284-моддалари тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.