Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, жазоланганлигига қарамасдан хизмати давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Ижтимоий тармоқда “Бу нимаси? Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида ГАИ ходими ҳуқуқбузарликда гумон қилинган фуқаронинг машинасини жарима майдонига ҳайдовчининг рухсатисиз ҳайдаб кетганлиги айтилмоқда” изоҳи билан тарқалган видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.
Ўтказилган хизмат текширувига кўра, Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Ҳусанов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хизмат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун "эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши" бўйича хулоса қилинди.