Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 21 июнь куни ижтимоий тармоқларда "Уз ГАИ. Полный беспредел 1 часть (к чему приводит простая проверка документов)”. “Уз ГАИ. Полный беспредел 2 часть (к чему приводит простая проверка документов)" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан ўрганилганда, ушбу ҳолат Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида содир бўлганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 3 март куни Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди иккинчи сафарбар гуруҳи командири У.Зарипов ва ушбу гуруҳ айрим ЙПХ инспекторлари ҳайдовчи С.К. бошқарувидаги “Москвич-2141” русумли транспорт воситасини тунги рейд давомида тўхтатганлиги ва ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганлиги маълум бўлди.

Ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим қилганлиги, ЙПХ ходимлари автомашина юкхонасини кўрсатишини сўраган вақтда ҳайдовчи юкхонани очиб кўрсатганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ҳайдовчи ходимлар билан мулоқотни шахсий уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олганлигини кўрган ЙПХ инспектори унинг телефонини олиб қўйганлиги, ЙПХ ходимлари ҳайдовчи ва йўловчига қўпол муносабатда бўлганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Хизмат текшируви хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати