Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқатилган “Инспектор шахсий транспорт воситасида радар отаяпти” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 11 июнь куни ижтимоий тармоқда “Инспектор шахсий транспорт воситасида радар отаяпти” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, видео лавҳа олинган ҳудуд М-39 ҳалқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудидаги “Чаманзор” аҳоли яшаш пункти бўлиб, ушбу ҳудудда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспектори Ҳ.Комилов, шахсий транспорт воситасида эмас балки ўзига хизмат юзасидан бириктирилган “Нексия 3” русумидаги, давлат рақам белгиси 01 652 NGA бўлган, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга тегишли хизмат автомобилида фаолият олиб борганлиги маълум бўлди.

Ушбу ходимнинг хизмат ўташи, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан тасдиқланган дислокация асосида тўғри ташкил этилганлиги маълум бўлди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати