Ижтимоий тармоқда “Термиз шаҳрида ЙПХ ходими қоида бузди. Қизиқ, у ҳам барча фуқаролар каби жарима тўлармикан?” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни ижтимоий тармоқда “Термиз шаҳрида ЙПХ ходими қоида бузди. Қизиқ, у ҳам барча фуқаролар каби жарима тўлармикан?” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Я.М. ўзига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган 75 232 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинасида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, йўлнинг ўртасида чизилган, қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларининг оқимини ажратувчи 1.3. йўл ётиқ чизиғини кесиб ўтиб ортга қайрилиб олганлиги маълум бўлди ва унга нисбатан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Барча хизмат автотранспорт воситалари бириктирилган ҳайдовчи ходимлардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини, махсус хизмат автомашиналарида сабабсиз қоидаларни четлаб ўтмасликларини сўраб қоламиз.
Йўл қоидаси – умр фойдаси!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати