Ижтимоий тармоқда "Тошкентда бирга-бир гаплашадиган ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ЙПХ ходими О.Назиров ҳайдовчига нисбатан ўз муддатида бартараф қилинмаган қарздорлиги бўйича тўғри тушунтириш берганлиги, лекин ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи носамимий муносабатда бўлган вақтда ходим оғир, вазмин бўлмасдан, муомала маданиятидан четга чиққанлиги маълум бўлди. ЙПХ ходими О.Назиров билан муомала маданиятига риоя қилган ҳолда ҳайдовчилар билан мулоқотда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унинг амалдаги "Ҳайфсан" интизомий жазоси билан чегараланиши бўйича хулоса қабул қилинди.