Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ: Бўлди кетаверинг. Ўзимизни йигит-ку бу" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида ЙПХ ходими О.Шокиржонов томонидан "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси, бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги ҳамда йўл чизиғининг талабига риоя қилмаганлиги боис тўхтатилган.

Ўзаро мулоқот вақтида жараёнга ЙПХ ходими Ш.Нуралиев аралашган ва ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилмасдан кетишига рухсат берилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.