Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда маскасиз ЙПХ ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Абдукамолов томонидан "Epica" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳужжатларни текшириш ҳамда ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходими тиббий ниқоб тақмаганлиги бўйича эътироз билдирилган.

Видеолавҳа ўрганилиб, ЙПХ ходими А.Абдукамоловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.