Ижтимоий тармоқда “Тошкентда қоидабузар ГАИ” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқда “Тошкентда қоидабузар ГАИ. Қонун барча учун баробар. Жамоатчилик назорати” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳада, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ф.Файзуллаевга тегишли бўлган транспорт воситаси “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилмаган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхташини тақиқловчи, йўлнинг ҳаракатланиш қисми четига чизилган сариқ рангдаги 1.4. чизиқ устида тўхтаб турган вақтида, номаълум фуқаро томонидан эътироз билдирилишига сабаб бўлган.
ЙПХ ходими Ф.Файзуллаев фуқаронинг талабига кўра тўхташ мумкин бўлмаган жойдан транспорт воситасини олиб кетаётган вақтда, ҳаракатланиш бўлаклари ўртасида чизилган узлуксиз оқ рангдаги сидирға чизиқни босиб ҳаракатланиб қоидалар бузилишини давом эттирган.
Мазкур ҳолат фуқаро томонидан видео тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқда тарқатилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати