Ижтимоий тармоқда "Тошкентда уйқудаги ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Жўрақулов хизмат вазифасини суистеъмол қилиб, Янги Ҳаёт тумани, ТХАЙ-Бунёдкор кўчалари айланма ҳаракати яқинида, "Ласетти" русумли, 01 606 VSC давлат рақам белгили хизмат автомобилининг салонида ухлаб ётган вақтида фуқаро томонидан тасвирга олинган. ЙПХ инспектори автомобилдан тушиб номақбул ҳаракатлар қилиб, тамаки махсулотини истеъмол қилганлиги видеода акс этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.