Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Транспорт воситасининг давлат рақами белгисини алмаштираётган фуқаро эътироз билдирмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 19 август куни ижтимоий тармоқда давлат рақами белгиси билан боғлиқ тарқалган видео лавҳада намойиш қилинган 01 К 988 КА давлат рақами белгиси ўрнатилган “Nexia 2” русумли транспорт воситаси 2019 йил 5 июль куни Тошкент шаҳар Сирғали тумани, Сирғали
8А-мавзесида яшовчи, 1993 йил йилда туғилган фуқаро С.М. номига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан расмийлаштириб берилган.

Ушбу автотранспорт воситаси 2020 йил 4 августдаги Тошкент вилояти Зангиота тумани Ўзгариш Қ.Ф.Йда жойлашган нотариал идораси нотариуси С.Каримов томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан
2020 йил 18 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ш.Тонги кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Ғ.Т.га номига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Сирғали ТРП томонидан қайта рўйхатга олиниб, 01К988КА давлат рақами белгиси ўрнига 01Р471KB давлат рақами белгиси ва автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқали сотилиши белгиланди.

Мазкур қарорга асосан 3 та тоифада 65 жуфт давлат рақами белгилари аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланган эди.

Тадбир бошидан, яни 2017 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 июнь кунига қадар аукцион савдоларига қўйилган жами 113 552 жуфт оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларидан 71 706 жуфт давлат рақами белгилари сотилган бўлиб (давлат ғазнасига 347 млрд. 883 млн. сўм пул маблағлари йўналтирилган), шундан 41 846 жуфти сотилмасдан худудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг омборхоналарида сақланиб келинган. Бу эса, ўз навбатида, давлат бюджетига 11 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини ўз вақтида тушмаслигига сабаб бўлган.

Шу сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги
25/5-3-сонли топшириғига асосан юқорида келтирилган қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан қарор лойиҳа ишлаб чиқилиб айрим оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари нархлари миқдорини камайтириш ҳамда янги оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини киритиш кўзда тутилди.

Юқоридагиларнии инобатга олган ҳолда 2020 йил 4 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 350-сон “Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори тасдиқланди.

Ушбу қарорга асосан аукцион савдоларига қўйиладиган давлат рақами белгилари 3 та тоифадан 6 та тоифага кўпайиб, 65 жуфт давлат рақами белгисига қўшимча равишда 262 жуфт давлат рақами белгиси қўшилди (жами 327 жуфт).

ДЙҲХХ томонидан 672 жуфт давлат рақами белгиси белгиланган тартибда берилиши ўзгаришсиз қолдирилди (масалан 023, 052, 124, 156, 402 ва ҳ.к.).

Аукцион савдоларига қўйиладиган давлат рақами белгилари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг:

30-бандига асосан автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБни алмаштиришга олиб келса, автотранспорт воситасининг аввалги эгасининг хоҳишига кўра ушбу РЎДРБлар сақлаб қолинади ва такроран яқин қариндошларига, шунингдек умумий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга
ва меросхўрларга тегишли бўлган бошқа автотранспорт воситасига берилади.

31-бандига асосан оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБлар автотранспорт воситаларининг эгалари томонидан сақланмаганда, белгиланган тартибда ҳудудий ДЙҲХХ органлари томонидан олиб қўйилади ва биржанинг ахборот базасида очиқ савдога белгиланган тартибда уларни кейинчалик бериш учун чиқарилиши белгиланган.

Бунда талабгор фуқаронинг аризасига асосан ҳудудий ДЙҲХХ органи оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун янги РЎДРБларни белгиланган тартибда қайта тайёрланиб аукцион савдоларига қўйилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати