Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Турмуш ўртоғим ГАИдан қочиб аварияга учради, сўнгра...” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 13 июль куни ижтимоий тармоқда “Турмуш ўртоғим ГАИдан қочиб аварияга учради, сўнгра...” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада фуқаро Д.Т. ўз бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасида ЙТҲга учраганлиги ҳолати акс этган бўлиб, тасвирга олувчи томонидан ЙПХ ходимлари ушбу ЙТҲга сабабчи эканлиги айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати