Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Вакцина олганман деб айтаётган ҳодим ниқоб тақмаслик ҳуқуқига эгами?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 17:30 ларда Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтган 4R-46 автомобиль йўлининг 23-километрида "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл чизиғини босиб ҳаракатланганлиги боис ЙПХ ходими Ш.Байжигитов томонидан электрон шаклдаги баённома тузилган. Ижтимоий тармоқда мазкур ҳолат бўйича видео тарқалиб, унда ЙПХ ходими тиббий ниқоб тақмаганлиги акс этган. Мазкур ҳолатга ҳайдовчи томонидан ҳам эътирозлар билдирилган.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан ўрганилиб, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талабларига риоя қилмаганлиги учун ЙПХ ходими Ш.Байжигитовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси тартибида баённома тузилди.