Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Видеога оладиган блогер ГАИ" сарлаҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 12 май куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Қурбонов Андижон шаҳар, Ю.Отабекова кўчасида "Дамас" русумли автомобилни тўхтатган ва ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.Ш.га нисбатан автомобилни тегишли ҳужжатсиз бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи ва ўзини "ҳайдовчининг отасиман" деб таништирган фуқаро ЙПХ ходимининг ёнига келиб турли изоҳлар талаб қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.