Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Жарима майдонида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йил 26 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тақсимот асосида Балиқчи тумани ҳудудида рейд тадбирлари ташкил этилган.

Тадбир давомида тегишли ҳужжатларсиз ва бошқа қоидабузарликларни содир этган ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилиб, қарздорлигини ўз муддатида бартараф қилмаган ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойланган.

Айрим фуқаролар томонидан автомобиллар жарима майдонига жойланиши юзасидан эътирозлар бўлган. ДЙҲХХ ходимлари томонидан жарима майдонига жойлаш тартиби ва сабаблари тушунтирилган.