Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Жиззахда қаровсиз қолдирилган патруль автомашинаси” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 11 июнь куни ижтимоий тармоқда “Жиззахда қаровсиз қолдирилган патруль автомашинаси” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди.

Видео лавҳа Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган тақсимот асосида 2020 йилнинг 28 май куни ЙПХ инспектори А.Ғаниев Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р38 “Жиззах-Гагарин” автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзига бириктирилган “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 25 226 VSF бўлган хизмат автомашинасида хизматга жалб этилгани маълум бўлди.

Шу куни соат 13:00 ларда, ушбу автомобиль йўлининг 15 километрида қишлоқ хўжалик техникаси бўлган трактор тиркамасининг орқа балони чиқиб, йўл ёқасида тўхтаб қолганлиги сабабли, ЙПХ инспектори А.Ғаниев ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларни огоҳликка чорлаш мақсадида хизмат автомашинасини ушбу тракторнинг орқа томонига тўхтатиб қўйганлиги маълум бўлди.

ЙПХ инспектори шу вақтда отряд командирининг топшириғини бажариш мақсадида йўловчи автомашинада хизмат ҳудудида йўналиш бўйича кетган. Шундан сўнг, ҳайдовчи 1989 й.т. Х.У. “Нексия” русумли транспорт воситасида келиб, мобиль телефони орқали “ЙПХ ходимининг хизмат автомашинаси қаровсиз қолдирилди” деб, видео тасвирга олган.

Воқеа жойига етиб келган ЙПХ инспектори А.Ғаниев ушбу фуқарога белгиланган тартибда ўзини таништиргани ва ҳайдовчининг ҳужжатларини кўздан кечириш мақсадида сўрагани, ҳайдовчи ҳужжатларини кўрсатгани, ходим ҳужжатларни қўлига олиб кўриши мумкин эканлигини айтган вақтида воқеа жойидан кетиб қолганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати