Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда бодикамерасиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 24 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Қўнғирбоев Зомин тумани ҳудудида жойлашган "Яккабоғ-15" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтда, соат 11:00ларда "Жиззах-Даштобод" йўналишида ҳаракатланиб келган "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходимининг бодикамераси йўқлиги ҳолати видео лавҳада акс этган бўлиб, ҳайдовчи томонидан эътироз билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.