Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда йўл белгисига амал қилмайдиган қоидабузар ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда йўл белгисига амал қилмайдиган ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида, вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 25 040 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 1-иловаси (Йўл белгилари)да кўрсатилиб ўтилган, 3-турга мансуб бўлган (Тақиқловчи белгилар) 3.27. «Тўхташ тақиқланган», яъни транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдирувчи йўл белгисининг таъсир доирасида тўхтаб турганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур "Лесетти" русумли, 25 040 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим А.Т.га нисбатан тўхташ қоидаларини бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-модда ранспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли маёқчаларни ёқиб, махсус товушли ишорадан фойдаланган ҳолда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати