Ижтимоий тармоқда "Зўравон ва Ғўддайган ГАИ ходимлари" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари С.Носиров, М.Бегзодов ва Б.Қосимовлар Чилонзор тумани, КХАЙ ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳага хизматга жалб этилган.
Хизмат давомида, соат 16:50ларда ЙПХ ходими Б.Қосимов белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани тўхтатган ва қоидабузарлигини тушунтириб баённома тузишини маълум қилган. Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими пиёдага нисбатан носамимий муносабатда бўлганлиги видео лавҳада акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати