Ижтимоий тармоқларда автомобилда ҳаракатланиш вақтида қоидабузарлик содир этилганлиги кўрсатилган видео тарқалди
Автомобилда ҳаракатланиш вақтида қоидабузарлик содир этилганлиги кўрсатилган видео
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, видео тасвирдаги фуқаролар аниқланган.
Улар билан профилактик суҳбат ўтказилди ва уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси "Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш" ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.