Ижтимоий тармоқларда “Бахт шаҳрига етмасдан “минглаб” машина “пробка”да қолди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан муносабат
2022 йил 05 июндан 06 июнга ўтар кечаси соат 00:15 ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “Исломобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўналишидаги М34 автомобиль йўлининг 87-88 километридаги таъмирланаётган кўприк устида, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Х.С. шахсий “Мерседес Бенц” русумли юк автомобилининг носозлиги туфайли мажбурий тўхтаб қолганлиги оқибатида йўл ёпилиб, ушбу йўналишда сунъий тирбандлик содир бўлган.
Тирбандликни бартараф этиш мақсадида транспортлар ҳаракати Сайхунобод туманидан ўтувчи маҳаллий ички йўлдан ташкил қилинган.
М34 йўлининг 88-километрида юзага келган сунъий тирбандлик бугун соат 02:45 ларда бартараф этилиб, автомашиналар қатнови йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз: ушбу ҳудудда жорий йилнинг 13 май кунидан бошлаб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.