Ижтимоий тармоқларда "Бугун ҳам ГАИда база ишламади" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 6 июнь куни ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фойдаланишида бўлган тизимлар жойлашган сервер қурилмаларида кутилмаган техник носозликлар юзага келгани сабабли вақтинча тизимлар ишламаганлигини, ҳозирда носозликлар тўлиқ бартараф этилганлигини ва тизим узлуксиз ишлаб турганлигини маълум қиламиз.
Изоҳ тариқасида шуни айтиб ўтиш лозимки, мазкур тизим ва сервер қурилмалари 24 соат давомида назоратга олинганлигини, фуқароларимиздан юзага келган ноқулайликлар учун ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати узр сўрайди.