Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқларда “Фуқарони ҳақорат қилган ГАИ ёхуд наркотик машмашаси” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Ж.Убайдуллаевнинг олдига ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Б.М. "Дамас" русумли автомобилда тўхтаб, ЙПХ инспектори билан бўлган ўзаро суҳбатда номақбул сўзлар айтиб ходимнинг хизмат вазифасига халақит берган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори Ж.Убайдуллаев хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ходимнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Маълумот ўрнида, фуқаро Б.М. 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 227-моддаси 2-қисми, 228-модданинг 1 ва 3-қисмлари, 168-модда 1-қисм ва 105-модданинг 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган бўлиб, ЙПХ инспектори Ж.Убайдуллаев уни гумондор сифатида қўлга олинишида иштирок этган.