Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқларда "Миробод тумани ДАН ходимлари аямасдан ёзиб ташлаганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат тахминан 16:30 ларда "КХАЙ-Авлиё ота" кўчалари кесишган чорраҳасида бир неча автоуловлардан иборат бўлган "тўй кортежи" гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланаётган вақтида, шу ҳудудда хизмат ўтаётган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ЙПХ инспектори сафдор Б.Хайтбоев томонидан ушбу транспорт воситалари тўхтатилиб "Мерседес-Бенц" русумли автомашина ҳайдовчиси Х.М., "LEХUS" русумли автомашина ҳайдовчиси Н.С., "Мерседес-Бенц" русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Р. ҳамда "Mercedes-Benц" русумли автомашина ҳайдовчиси И.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддаси "Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши"га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ҳаракатланиб кетган.