Ижтимоий тармоқларда тарқалган никоҳ тўйи маросимида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб қўпол қоидабузарлик қилган шахсларга тегишли чора кўрилди
Жорий йилнинг 26 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган тўй маросимида иккита “Ласетти” русумли автомашиналар бир-бири билан йўл талашиб, тўқнашиб ҳаракатланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди.
Олиб борилган суриштирув натижасида Нукус шаҳри “Режиссёрлар” кўчасида яшовчи фуқаро А.Ж. ва Чимбой тумани “Парахатшилик” кўчасида яшовчи фуқаро Б.Р. ўзларига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашиналарида тўй картежида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб Нукус шаҳри “П.Сейтов” кўчасида қўпол қоидабузарлик қилиб бир-бири билан йўл талашиб тўқнашиб ҳаракатланган.
Ҳолат юзасидан ҳар иккала автомашина ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.