Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими номаълум фуқаро томонидан ҳақоратланганлиги акс этган видео бўйича муносабат
2022 йилнинг 06 июнь куни М41 халқаро автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Денов тумани "Лочин" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида "Сobalt" русумли, тезликни аниқловчи мослама билан жиҳозланган автомашинада хизмат олиб бораётган Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими сафдор Ш.Ж. Жалматовнинг хизмат олиб бораётган вақтида шу туманда яшовчи фуқаро А.Х. ўзининг бошқарувида бўлган "Nexia" русумли автомашина билан йўлнинг қарама-қарши бўлагидан ҳаракатланиб келиб, сафдор Ш.Ж. Жалматовни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, унинг яқин қариндошлари номига туҳмат қилиб, ҳолатни ўзининг мобиль телефони орқали тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Ушбу ҳолат юзасидан ходимнинг билдиргисига асосан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва Денов тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи А.Х. Денов тумани ҳудудида ушланиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.