Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 17 март куни интернет ижтимоий тармоғининг “Sizdan telegram” саҳифасига “ҚАШҚАДАРЁ – ИИБ ходими тўйидаги машиналар кортежини кўринг. ИИБ ходимлари қоидабузарлик қилса бўлаверар экан-да!” сарлавҳали видео лавҳа жойлаштирилди. Видео лавҳа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан бошқармада фаолият олиб бораётган аёл ходималар ва бошқа хотин-қизлар учун “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 13 март куни Қарши шаҳар, “Жайҳун” кўчасида жойлашган “Шоҳона” тўйхонасида байрам дастурхони ташкил этилган. Видео лавҳада тасвирланган хизмат автомашиналари жамоат тартибини сақлаш мақсадида тунги нарядларга жалб этилган бўлиб, ялт-ялт этувчи маёқчалари ёқилган ҳолатда, битта жойда тўхтаган ҳолатда хизмат олиб бораётганлигини видео лавҳада кўришимиз мумкин. Шу куни Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари орасида тўй маросими бўлмаганлиги ва хизмат автомашиналари тўй кортежини ташкил қилмаганлиги ёки кузатув амалга оширмаганликларини маълум қиламиз. Ҳурматли норасмий саҳифалар эгалари, асоссиз маълумотларни тарқатиб, ИИО ходимларига нисбатан нотўғри фикрлар пайдо бўлишига сабабчи бўлмаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати