Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 16- октябрь куни "30 кишилик тўйлар қаерда қолди? Яна показуха... Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

2020 йил 03 октябрь куни соат 19:30 лар чамаси Элликқалъа туманида тўй маросимларини ўтказиш вақтида Бўстон шаҳри кўчаларида карантин ва йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган транспорт воситаси ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129 моддаси 1- қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати