Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқнинг “@sizdantelegram” саҳифасига жойлаштирилган видео лавҳага муносабат

Жорий йилнинг 27 март куни ижтимоий тармоқнинг “@sizdantelegram” саҳифасига “Навоийда ЙПХ ходимлари такси машинасида рейд қилиши мумкинми?” сарлавҳаси остида видео лавҳа жойлаштирилди.

Ҳолат ўрганилганида, Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспекторлари У.Қаландаров ва Ш.Турсунов белгиланган тақсимотга асосан, жорий йилнинг 2 март куни Навоий шаҳар ҳудудига хизматга бириктирилган. Шу куни соат 15:30 ларда ЙПХ инспектори У.Қаландаров Навоий шаҳар, И.Каримов кўчасида “Матиз” русумли 85 172 ТТН давлат рақам белгили транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатган. Ўзини ҳайдовчига таништириб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини сўраган. Ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали ходимни видео тасвирга тушира бошлаган. Текшириш давомида ҳайдовчининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификати йўқлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. ЙПХ инспектори Ш.Турсунов командирининг топшириғига биноан, ушбу жойдан “Спарк” русумли 85 322 TTG давлат рақам белгили таксига ўтириб кетган. Ҳайдовчи ушбу ҳолатни ҳам тасвирга олган. Шунингдек, ҳайдовчи унга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомадан норози бўлиб, Навоий шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган. Прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар давомида ЙПХ инспекторлари белгиланган қарор ва буйруқлар асосида тўғри хизмат олиб борганликлари аниқланган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, асоссиз сарлавҳали видео лавҳаларни тарқатиб ИИО ходимларини обрўсизлантиришга сабабчи бўлмасликларингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати