Тест режимида

Хабарлар

Қизил чироқда ҳаракатланган неча инсонлар ЙТҲга учраб бевақт вафот этганлигини биласизми?

Жорий йилнинг 1 май куни ижтимоий тармоқларда “Шаҳарда шунча ЙТҲ содир бўлаётгани етар энди. Қизил чироқдан ўтган Малибу хайдовчиси” сарлавҳали видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 18 апрель куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Нурафшон-Беруний чорраҳасида ҳайдовчи Ш.М. “Малибу” русумли 01 Е 220 UA давлат рақам белгили транспорт воситасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхташ ўрнига ҳаракатни давом эттириб кетганлиги маълум бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидабузар ҳайдовчи Ш.М.га нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати