"Қизил" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларнинг йўловчи ташишига рухсат берилмаган
Бухоро вилояти "қизил" тоифадаги ҳудуд бўлиб, ҳозирда вилоят бўйлаб рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда давом этмоқда.
Рейд давомида рухсат этилмаган бўлсада, йўловчи ташиган йўналишсиз такси ҳайдовчиларининг карантин қоидаларини бузганликлари аниқланмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан карантин ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати