Тест режимида

Хабарлар

"Қизил ҳудуд"ларда йўналишсиз таксилар йўловчи ташишига рухсат берилмаган

Яна Самарқандга қайтамиз. Самарқанд шаҳар ҳудудида назорат тадбирлари кучайса кучаймоқдаки лекин юмшатилгани йўқ. Вилоят "Қизил ҳудуд" дея республика махсус комиссиясининг қарорида кўрсатилган. Шу асосида карантин талаблари вилоятда деярли сақланиб қолган.
Самарқанд шаҳар кўчаларида эса карантин ва "Йўл ҳаракати қоидалари"ни бузган ҳайдовчилар юзасидан назорат тадбирлари давом этмоқда. Қоидабузарлар орасида белгиланмаган вақтларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланган, тегишли меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчилар аниқланмоқда.

Батафсил видео лавҳада

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати