Тест режимида

Хабарлар

Яна бир хушхабар

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна тўрт нафари бутунлай соғайди. Уларнинг бир нафари БААнинг Дубай шаҳридан, яна бир нафари Туркиядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролардир. Уларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати