Яна бир маст ҳайдовчи
Куни кеча Андижондаги тунги рейдда "Дамас" ҳайдовчиси ўта маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Жиззах вилоятидаги автомобиль йўлларида ҳам ўтказилаётган тунги рейдлар давомида бир неча маст ҳайдовчилар аниқланмоқда. Улардан бири трактор ҳайдовчиси эканлиги маьлум бўлди. Ҳайдовчи тракторнинг фақат ўзи эмас, қўшимчасига иккита тиркама билан ҳаракатланган. Бу эса нафақат ўзи балки атрофдаги бошқа ҳаракат иштирокчиларининг саломатлигини хавф остига қўйиш демакдир.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, маст ҳолда транспорт воситасини бошқармасликларини сўраб қоламиз.