Яна икки нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланди
Йўллардаги текширувлар давомида:
- 2022 йил 19 март куни соат 18:00 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Солиев ва Ж.Хусановлар томонидан, “Ислом Каримов” номидаги Тошкент ҳалқаро аэропорти яқинида пиёда ҳаракатланиб келаётган, 2000 йилда туғилган Ш.Н. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ш.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 9 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Н. туман ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 19 март куни соат 14:00 ларда, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Азимов ва У.Саидовлар томонидан, Қўйлиқ деҳқон бозори олдида пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1996 йилда туғилган Н.С. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Н.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 7 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.С. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...