Тест режимида

Хабарлар

Яна гиёҳвандлик моддалари, яна йўловчилар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 13 февраль куни соат 17:40 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Рўзибоев ва И.Мамбетовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган Р.С.нинг ёнидан, гугурт қутисига солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.С. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 12 февраль куни соат 18:00 ларда, “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходими Б.Рустамов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган Н.К.нинг ёнидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.К. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...