Яна Сурхондарё: Ҳайдовчи "Дамас"да 12 та йўловчи билан кетмоқда
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани ҳудудидан ўтган М 39 автомобиль йўлининг 1441-километрида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган "Дамас" автомашинасида ҳайдовчи 12 та йўловчи билан кетаётганлиги аниқланган ва белгиланган тартибда чора кўрилган.
Барча ҳайдовчилардан одам ташиш қоидаларига амал қилишларини, йўловчилар ўз саломатликлари учун ҳайдовчининг қоидабузарлигига кўз юммасликларини сўраб қоламиз.