Янги белгиланган тартибга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб...
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Мазкур хизмат ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграллашган платформасига интеграция қилган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.