Тест режимида

Хабарлар

Янгибозор туманида ЙТҲларнинг олдини олиш борасида қилинган ишлар

Хоразм вилояти Янгибозор тумани йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳоли ҳудуд сифатида танлаб олинди. Янгибозор туманида 2020 йил шу кунга қадар 6 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, ҳодисаларда 4 нафар инсон вафот этган бўлса, 2 нафари турли даражада тан жароҳатларини олган. Таҳлилларга кўра ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг барчаси 4Р 159 ва 4Р 160 давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлида ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш чоғида тезликни меъёридан оширгани сабаб бўлгани аниқланган. Ҳаракат вақтида, йўлларнинг текислиги аҳоли яшаш жойида ва ундан ташқари йўлларда такрорланувчи бир хил манзара ҳайдовчиларда чарчоқ ва зерикишни келтириб чиқариб, тезроқ манзилига етиб бориш учун ошиқишлари мазкур ҳодисаларни келиб чиқишига замин яратган десак адашмаймиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Янгибозор тумани ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва туман худудидаги йўлларда мавжуд ҳаракатланиш тизимига ўзгаригшлар киритиш юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан йўл харитаси ишлаб чиқилган ҳолда бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб амалга оширилмоқда.

Жумладан: 4Р 159, яъни Янгибозор тумани ҳудудидан ўтувчи "Урганч-Шовот" автомобиль йўлининг 11-километрига 2та, 4Р 160 "Урганч-Гурлан" автомобиль йўлининг 10, 15, 17, 18, 23, 29-километрлари ҳамда туманнинг марказий кўчаларига 6 та, тунги пайтда ҳайдовчини ўзига жалб этиб ҳушёрлигини ошириш мақсадида жами 14 та маёқчалар ўрнатилди.