Яшнобод тумани Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик халқа йўлига ўтувчи қўшимча йўл таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 10 июнь куни соат 11:00 дан 13 июнга қадар Яшнобод тумани Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик халқа йўлига ўтувчи қўшимча йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати