Тест режимида

Хабарлар

ЙҲХББ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ! Ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Аввал хабар қилганимиздек жорий йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторларини ҳайдовчи уриб юбориб воқеа жойидан яширинган ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълум қилади.

Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани прокуратураси томонидан “2020  йил 18 январь куни Ш. Диллаев туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш учун ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспекторларининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабига бўйсунмасдан бошқарувидаги транспорт воситаси билан ходимларни қасддан уриб юбориб воқеа жойидан яширинган ҳолат юзасидан” жорий йилнинг 22 январь куни фуқаро Ш. Диллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1 қисми билан  жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати