Жиноят содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган яна бир фуқаро ЙПХ ходими томонидан ушланди
2022 йил 1 апрель куни соат 12:50 ларда Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Н.Икрамов ва Х.Тошматовлар томонидан 1993 йилда туғилган Н.В.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 21 февралдан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.В. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...