Йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига! “Қамчиқ” довонида бўрон бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромед)нинг маълум қилишича жори йилнинг 24 январь кунидан 26 январь кунига қадар “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, бўрон бўлиши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиб кўринишнинг 50 метргача ёмонлашиши шомолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши кутилмоқда.
Бу ҳолатлар йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда ҳаракатланмасликни, сўрайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати